Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

бажаришдир, бирор мавзуни ўрганиш эмас. Халифани сайлаб, унга байъат қилиш ирода қилинганда Хилофат мавзуси фарзми ёки мандубми, деб баҳслашилмайди ёки жумҳурият раиси сайланадими ёки Халифами, дейилмайди. Балки «Фалончи сайланиб, унга байъат қилинадими ёки фалончи сайланадими?» дейилади, холос.

 

Давлатнинг қарз олиши баҳс қилинса, қарз олиш мумкинми ёки мумкин эмасми дейилмайди, балки қарз олинадими ёки олинмайдими дея мулоҳаза юритилади. Йўл қуриш муҳокама қилинаётганда бу йўл ўрнини бошқа бир йўл ўтаб тургани учун йўл очса бўладими ёки йўқми, деган мавзу ўрганилмайди. Балки йўл қурамизми ёки қурмаймизми, деб унинг амали ҳақида фикр юритилади. Яъни бу ишларни бажариш ёки бажармаслик жиҳати ўрганилади, натижаси амал бўладиган мавзу ўрганилмайди. Чунки баҳснинг мавзуси фикрга олиб борадиган раъйдир. Амалга олиб борувчи раъй ўрганилади-да, бевосита бирор амални бажариш учун фикр билдирилади. Масалан, Абу Бакр р.а. ўзидан кейин ким халифа бўлишини маслаҳат қилган вақтда баҳс халифа сайлаш ҳақида бўлган, яъни «Фалончи сайланадими ёки писмадончими» дейилган. Хилофат мавзуси ҳақида баҳслашилмаган. Демак, амалга олиб борувчи раъйни баҳс қилиш бўлган. Яна бир мисол, Муовия билан Алийнинг ўртасида ҳакам танлашга келишилган вақтда саййидимиз Алий тарафидан ҳакам танлаш ҳақида баҳс бўлган. Алий р.а. Абдуллоҳ ибн Аббосни танлади, бир гуруҳ кишилар эса Абу Мусо ал-Ашъарийни танлашди. Бу ҳакам қабул қилиш мавзуси ҳақида эмас, балки ким ҳакам бўлиши ҳақидаги баҳсдир. Демак, бу амалга олиб борувчи раъй ҳақидаги фикр алмашишдир. Яна бир мисол, агар аксар мусулмонлар рисолат эгаси бўлган давлатнинг муҳим омиллари тўлиқ бўлиши учун барча асбоб-ускуна ва қурол-яроқ ишлаб чиқарувчи оғир саноат заводларини қуришни хоҳласалар, уларнинг ҳокимлари эса деҳқончиликни ривожлантириш учун зироатни кўпайтириб, тўғон қуришни хоҳласа, бу завод ёки йўллар қуриш билан давлатни кучайтирса бўладими, деган баҳсдир, давлат рисолат эгаси бўлиши вожибми ёки йўқми, деган мавзу ҳақида эмас. Демак, бу амалга олиб борувчи раъйни баҳс қилишдир.

 

Булар амалга олиб борувчи раъйга мисол бўлади. Бу мисоллардан кўриниб турибдики, баҳснинг мақсади мавзуни ўрганиш эмас, балки амалнинг ўзини ўрганишдир. Бу амаллар мавзуларни ўрганишдан келиб чиққан бўлса-да, баҳс мавзуга эмас, аксинча бирор амални бажаришга қаратилгандир. Демак, баҳс раъй ҳақида эмас, бирор амал ҳақидадир.

 

Бу мисоллар ва уларнинг шарҳидан фикрга олиб борувчи раъй билан амалга олиб борувчи раъй ўртасида қаттиқ эътибор бериш билан пайқаш мумкин бўлган ўта нозик фарқ борлиги кўринади. Бу гапларнинг ҳаммаси фикрга олиб борувчи раъй билан амалга олиб борувчи раъй ўртасидаги фарқни тушунмасликка нисбатан айтилган. Аммо Бадр воқеаси билан Уҳуд жанги ўртасидаги фарқ ҳақида тушунмовчиликка нисбатан шундай дейилади: Бадр билан Уҳуд воқеаси ўртасида фарқ йўқ, нима учун Бадр воқеаси фикрга олиб борувчи раъйлардан деб ҳисобланади, Уҳуд воқеаси эса амалга олиб борувчи раъйлардан дейилади? Ваҳоланки, иккала воқеа ҳам жангга боришдир,

 

176-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260